Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк бор «Талабалар уюшмаси» ташкил этилди

Ўзбекистонда илк бор «Талабалар уюшмаси» ташкил этилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида илк бор талабаларнинг ўзини-ўзи бошқариш жамияти ҳисобланмиш «Талабалар уюшмаси» ташкил этилди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди. 

Мазкур уюшма талабларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг иқтидорларини намойиш этишлари учун имкон яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни мақсад қилган. Ривожланган давлатларнинг номдор ОТМларида бундай уюшмалар ўз зиммасига кампусдаги ижтимоий муҳитни назорат қилиш, талабалар иштирокида турли лойиҳаларни амалга ошириш сингари вазифаларни бажаради.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида фаолият юритган кўнгиллилар эндиликда уюшмага бирлашди. Университет раҳбарияти талабаларнинг ушбу ташаббусини ижобий баҳолади ва ушбу уюшма фаолиятига йўл очди. Биз ҳам талабалар уюшмаси томонидан бир қатор амалий лойиҳалар ва яхши натижалар кутиб қоламиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг