Статистика. Ўзбекистон истеъмолчилари қайси соҳалардан қаттиқ норози?
![Статистика. Ўзбекистон истеъмолчилари қайси соҳалардан қаттиқ норози?](http://static.xabar.uz/crop/2/1/720_460_95_2119264422.jpg)
Маълумотларга кўра биргина 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар сони жами 6014 та бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3 103 таси оғзаки, 2 221 таси ёзма, 690 таси эса электрон шаклда юборилган.
Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларнинг 2165 таси (36,0%) савдо соҳасига, 732 таси (12,2%) газ таъминоти соҳасига, 918 таси (15,3%) электр таъминоти соҳасига, 353 таси (5,9%) сув таъминоти соҳасига нисбатан бўлган.
Шунингдек, мурожаатларнинг 240 таси (4,0%) коммунал хизмат соҳасига, 103 таси (1,7%) соғлиқни сақлаш соҳасига, 400 таси (6,7%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 167 таси (2,8%) транспорт соҳасига, 208 таси (3,5%) алоқа (ва интернет) соҳасига, 728 таси (12,1%) эса бошқа соҳаларга тўғри келмоқда. Йил бошидан келиб тушган аризаларнинг 5 579 таси яъни, 92,8 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 6 947 247 006 (олти миллиард тўққиз юз қирқ етти миллион икки юз қирқ етти минг олти) сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.
Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 376 580 006 (уч миллиард уч юз етмиш олти миллион беш юз саксон минг олти) сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилганини кўрсатади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter