Грузияда нотинчлик: сабаб ва оқибатлар
Грузия парламенти «Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Парламент биноси олдида навбатдаги норозилик намойишлари рўй берди.
Марказ-5 даҳасидаги қурилиш норозилик келтириб чиқарди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Марказ-5 даҳасидаги кўпқаватли уйлар олдидаги болалар майдончаси ўрнида қурилиш қилинишига қарши аҳолининг фаол қаршилик кўрсатаётгани акс этган видеолар тарқалди.
«UzAutomotors» ходимларининг норозилигига расмий муносабат билдирилди
«UzAutomotors» компаниясининг транспорт ташувлари бошқармаси ҳайдовчилари ойликлари бир неча баравар қисқартирилиб юборилгани, мурожаатлари эса бир неча ойдан буён инобатга олинмаётгани сабаб норозилик сифатида иш ташлаш уюштирмоқчи бўлишаётгани ҳақида хабар тарқалганди.
АҚШда ҳаракатланаётган поездни талон-тoрож қилишди (видео)
Норозиликлар АҚШнинг ўнлаб шаҳарларида кузатиляпти.
Халқ таълими вазирлиги ота-оналарга мурожаатнома билан чиқди
Мазкур жараёнда баъзи синфларнинг қўмита вакиллари «ўта фаоллик» кўрсатмоқда. Яъни, ўқитувчиларни байрам билан табриклаш мақсадида пул йиғимларини ташкил қилиш натижасида айрим ота-оналар норозилигини келтириб чиқариш ҳолатлари учрамоқда.
Хоразмда уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиққани айтилмоқда (фото)
Ижтимоий тармоқларда кеча, 26 июль куни кечки маҳал Хоразм вилояти Урганч шаҳрида компенсация берилмасдан уйи бузилган аҳоли ҳокимликка қарши чиқишгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Статистика. Ўзбекистон истеъмолчилари қайси соҳалардан қаттиқ норози?
Маълумотларга кўра биргина 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига ва унинг ҳудудий бўлинмаларига фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар сони жами 6014 та бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 3 103 таси оғзаки, 2 221 таси ёзма, 690 таси эса электрон шаклда юборилган.
Олмаота ва Остонадаги норозиликлар оммавий ҳибслар билан давом этмоқда (видео)
Полиция вакиллари юз берган ҳодисаларга изоҳ бермади, Остонадаги полиция ходимларидан бири изоҳ «кейинроқ бўлиши»ни айтди. Олмаотада полиция ходимлари изоҳ учун ички ишлар департаменти матбуот хизматига мурожаат қилиш лозимлигини айтишди.
Эронда «баҳор» бошланади(ми?)
Эски йилнинг охирию янги йилнинг бошланиши Эрон учун у қадар хайрли кечмади. Зотан сўнгги ҳафтада ушбу мамлакатда юз берган талотўплар ҳамон жаҳон ҳамжамияти диққат марказида турибди.
Эронда норозилик намойишлари: икки киши ҳалок бўлди
Пайшанба кундан буён Эронда давом этаётган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари доирасида, шанбадан якшанбага ўтар кечаси Доруд шаҳрида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб «Le Monde» нашри хабар берди.