Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда нечта генерал бор?

Ўзбекистонда нечта генерал бор?

Фото: «Xabar.uz»

Бу бир қарашда оддий савол, аммо жавоби мушкул экан. Гап шундаки, Ўзбекистонда ҳарбийлар ва «куч ишлатар» бошқа тизимларнинг офецерлар таркиби ҳақидаги маълумот излаганимизда, бу «хизматга оид ўта хос маълумот», бундай маълумотни қўлга киритиш деярли имконсиз, дейишди.

Очиқ маълумотларга, яъни интернетга юзланадиган бўлсак, Россияда 1170 нафар генерал бор экан, «Википедия» уларнинг 65 нафари ҳақида маълумот бермоқда (орасида марҳумлари ҳам бор). Украинада қанча генерал бор деган саволга «Google» 681 мингта манбани кўрсатди (ҳаммаси очиқ экан уларда): Украинада ҳозирда 112 та амалдаги генерал бор экан.

Генералга энг бой давлат АҚШ экан. 2016 йилда чоп этилган «Report to Congress on General and Flag Officers in the U.S. Armed Forces» (муаллиф Lawrence Kapp) маърузаси маълумот беряпти: Америкада 896 нафар генерал ва адмираллари бор (бу фақат мудофаа тизимидагилари).

Ён қўшнимиз Қозоғистон 75 минг кишилик армияга эга бўлиб, 43 та генерали борлиги турли интернет манбаларида айтилган (маълумот нақадар ишончли эканини баҳолаш имконимиз йўқ).

«Ўзбекистонда нечта генерал бор?» деган саволга интернетдан ҳам жавоб топиб бўлмади.

Шу йилнинг бошида, 14 январ куни, Президент Фармони билан Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар ва Мудофаа вазирлигининг юқори мансабли раҳбарларига турли даражадаги генераллик унвонлари берилди. Шунингдек, хавфсизлик, солиқ, божхона, прокуратура каби давлат органларида ҳам ўнлаб генераллар фаолият юритади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар орасида амалдаги генераллари билан мақтана олмайдиган ягона ташкилот – Адлия вазирлиги. Сўнгги 10 йилдан ортиқ вақт давомида ушбу тизимда ишлаб турган биронта ходимга бундай рутба насиб этмабди...

Ўзи нима учун генераллар ҳақида сўз очдик?

Чунки яхши генерал энг замонавий ва қимматбаҳо ҳарбий техникадан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга ресурсдир. Армиянинг қувватига баҳо беришда офицер таркибининг малака ва маҳорати бирламчи аҳамиятга эга. Генерал бўлишни орзу қилмаган аскар эса аскар эмас.

Ҳарбий элита сифатида мудофаа ва хавфсизликнинг юқори бўғини саналадиган ўзбек генераллари сони ва сифати ортаверсин!

Шарофиддин Нияталиев


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг