Ўзбекистонда онкологик суяк касалликлари бўйича янгилик йўлга қўйилди

Тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.
Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларида ноинвазив тизза бўғими эндопротезини ўрнатиш йўлга қўйилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган юксак эътибор натижасида бугун юртимизда ушбу йўналишда тиббий хизматлар сифати бутунлай янги босқичга кўтарилди”, — дейди Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбари Жамила Пўлатова.
Таъкидланишича, муассасада янги турдаги кўплаб муолажа усуллари амалиётга татбиқ этиляпти. Жумладан, Ўзбекистонда илк бор онкологик суяк касалликларига чалинган болаларга ноинвазив тизза бўғимлари эндопротезларини ўрнатиш йўлга қўйилди.
Унда тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида россиялик етакчи мутахассис Константин Рябов билан ҳамкорликда гепатоселлюлар жигар саратони ташхиси қўйилган бемор болада ўта мураккаб жарроҳлик муолажаси амалга оширилди.
Бундан ташқари, муассасанинг ҳудудий филиалларида бир қатор янги даволаш ва диагностика усуллари амалиётга татбиқ қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter