
онкология ва радиология марказига хорижлик мутахассис раҳбар этиб тайинланди
С.Кая дастлаб Анқара университетининг тиббиёт факультетида таҳсил олган.

Ўзбекистонда онкологик суяк касалликлари бўйича янгилик йўлга қўйилди
Тизза остеосаркомаси билан оғриган 13 ва 14 ёшли қизларда органларни сақловчи, юқори даражада терапевтик таъсир кўрсатадиган иккита ноёб операция бажарилди.

Ўйнаб бўлмайдиган ўйинчоқлар ёхуд хавф-хатар яширинган рангли дунё
Мутахассисларнинг таъкидлашича, фталатлар таъсирида метаболик касалликлар, семизлик, диабет, бепуштлик, жинсий аъзолар саратони, жигар ва буйраклар шикастланиши, нейротоксик таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.

Боланинг кўнгли оғримаса – танаси ҳам оғримайди
Оиланинг ҳар бир аъзоси бир-бирига меҳрибон ва кечиримли бўлиши шарт.

Оилавий жанжаллар, руҳий босим, соғинч (ичикиш) ва онкология ёхуд бемор болаларнинг дардли ҳикоялари
«Уйда ҳеч қачон хотиржамлик бўлмаган. Дадам ичиб доим жанжал чиқарарди. Касал бўлиб қолганимдан сўнг эса бадтар авжига чиқди. «Тўйиб кетдим. Топганим дори-дармонингга кетяпди...» деб таъна қилади. Онам бечора қийналиб кетди...

Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
«Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Саратон билан оғриганларнинг Тошкентга келиши учун поезд ёки самолётга текин чипта берилиши мумкин
ССВ вазирининг ҳудудлардан республика бош тиббиёт ташкилотларига темир йўл ёки авиатранспорт воситалари орқали бепул келишини таъминловчи ваучер шаклини тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Президент онкология марказининг янги мажмуасини бориб кўрди
Нур билан даволаш учун илк бор ядровий тиббиёт бўлими ишга туширилмоқда. У 9 та бункердан иборат бўлиб, бирида тўхталишлар юз берган тақдирда ҳам бошқаларига ўтказилиши натижасида муолажа узлуксизлиги таъминланади. Чизиқли тезлаткичларда нур билан даволашнинг VMAT, SMAT каби янги усуллари татбиқ қилинади.

Онкологик ва гематологик касалликлар бўйича жамғарма ташкил этилади
«Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-183-сон, 21.05.2024 й.) қабул қилинди.

Корея Эксимбанки онкология маркази қуриш учун Ўзбекистонга қарз беради
Корея Эксимбанкининг Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси (EDCF) «Миллий онкология марказини барпо этиш» лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистонга 10 йил имтиёзли давр билан 40 йилга 127,5 млн доллари миқдорида имтиёзли қарз ажратади.