Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «сахар» бўлганлар сони 4-5 марта ошиши мумкин — ССВ

Ўзбекистонда «сахар» бўлганлар сони 4-5 марта ошиши мумкин — ССВ

Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони (ҳозир 230 минг) келажакда 4-5 мартага ошиб кетиши кутиляпти. Олиб борилган тадқиқотлар ва Наманганда ўтказилган ўрганишлар натижасида шу хулосага келинган.

Бу ҳақда бугун АОКАда ўтган Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги брифингда айтилган.

“Ҳозирда шу 230 минг нафар бемордан 66 765 тасига давлат томонидан инсулин берилади. Беморларимизнинг инсулин билан таъминоти — муҳим масала”, деган Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Баҳодир Юсуфалиев.

Қандли диабетнинг сурункали асоратларини камайтириш, уларни юзага келишини кечиктиришга ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга йўналтирилган онлайн регистр ишлаб чиқилмоқда.

“2015 йилда қандли диабет билан касалланган 170 минг 536 та бемор рўйхатга олинган эди, — деган Баҳодир Юсуфалиев. — Бугунги кунга келиб эса, 230 минг 610 та бемор рўйхатга ва назоратга олинган. Кўриб турибмизки, қандли диабетга чалинганлар охирги 3 йилда деярли 60 мингтага кўпайган. Бундан кейин скрининг текширувлари ва касалликни аниқлаш ишлари кўпайиб боради. Ўзбекистонда қандли диабет билан касалланган беморлар сони ортиши кутилмоқда”.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг