Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда янги портал ишга тушади – Президент қарори лойиҳаси

Ўзбекистонда янги портал ишга тушади – Президент қарори лойиҳаси

«Миллий реестр»га киритилган ноёб ёзма ва тошбосма манбалар миллий бойлик сифатида Ўзбекистон Республикасининг маданий мерос объектлари деб эътироф этилади ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан муҳофаза қилинади. Бу Президентнинг тегишли қарори лойиҳасида келтирилмоқда.

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида «Қадимий ёзма манбалар консервацияси ва реставрацияси» бакалавриат таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, «Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда 2022 йилдан бошлаб қўлёзмаларни сақлаш ва тадқиқ этиш билан шуғулланувчи илмий ходим ва реставраторларнинг ҳар йили хорижда амалиёт ўташи ва стажировкасини ташкил этиши кўзда тутилмоқда.

Ҳужжат билан, интернет тармоғида буюк аллома ва мутафаккирлар ҳақида маълумот берувчи allomalar.uz илмий-ахборот портали ва унинг мобил иловасини ишга тушириш ва унинг мунтазам равишда зарур маълумотлар билан  бойитиб бориш белгиланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг