Интеллектуал мулкни муҳофаза қилувчи портал ишга туширилади
«Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:
- мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш;
- интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш.
Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси» ва «IP Protection» ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали ишга туширилади:
- интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;
- интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш.
- контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter