Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Интеллектуал мулкни муҳофаза қилувчи портал ишга туширилади

Интеллектуал мулкни муҳофаза қилувчи портал ишга туширилади

Иллюстратив фото

«Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидагилар 2026–2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

  • мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага етказиш;
  • интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш.

Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси» ва «IP Protection» ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали ишга туширилади:

  • интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;
  • интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш.
  • контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг