Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги турк қардошлар Сардоба фожеаси оқибатларини бартараф этишда ёрдам қўлини чўзди

Ўзбекистондаги турк қардошлар Сардоба фожеаси оқибатларини бартараф этишда ёрдам қўлини чўзди

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори фалокати туфайли оғир аҳволда қолган ўзбекистонликларга юртимиздаги туркиялик қардошлар, Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлар уюшмаси ҳамда Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ёрдам қўлини чўзди.

«ТУРКИЯДАН САЛОМЛАР! САРДОБА, БИЗ БИРГАМИЗ!» деб номланган жамғарма фалокатнинг дастлабки куниданоқ ташкил қилинган эди. Бугунги кунга келиб жамғармада 686,500,000 сўм ва 10,300 АҚШ доллари йиғилди. Ушбу маблағ Ўзбекистон ҳукумати томонидан Сардоба учун очилган расмий ҳисобга ўтказилди.

— Қийин аҳволда қолган сардобаликлар учун маблағ йиғиш давом этмоқда, — деди Ўзбекистондаги Туркия элчисининг матбуот маслаҳатчиси Давуд Гази Бэнли. — Ўзбекистонда яшайдиган турклар ҳар қандай вазиятда ҳам Ўзбекистонлик биродарларимизга далда бўлишда давом этадилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг