Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга дунё ҳамжамиятининг эътибори қаратилади

Ўзбекистонга дунё ҳамжамиятининг эътибори қаратилади

16-20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 2021 йилда Испанияда бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясида Ўзбекистон номзоди Португалия ва Миср мамлакатлари билан рақобатда ғолиб бўлган.

Таъкидлаш жоизки, Бош ассамблеянинг бу галги сессиясида дунёнинг барча қитъаларидан 130 дан ортиқ давлат иштирок этади. Бу Бош ассамблеянинг аввалги сессияларига нисбатан юқори кўрсаткич ҳисобланади.                    

UNWTO Бош ассамблеяси доирасида Самарқандда Халқаро Инвестиция форуми, Халқаро таълим форуми, «Энг яхши туризм қишлоқлари»ни тақдирлаш маросими, шунингдек, қатор ялпи сессиялар ва маданий тадбирлар бўлиб ўтади.

«Ушбу нуфузли тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши дунё ҳамжамиятининг мамлакатимизга бўлган эътиборини янада кучайтиради. Негаки Бош ассамблея тадбирларига Бутунжаҳон туризм ташкилотига аъзо барча давлатларнинг оммавий ахборот  воситалари, инвесторлар ташриф буюради ва барча учун муҳим ҳисобланади», дейилади Туризм қўмитаси хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг