Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг дунё хайрия рейтингидаги ўрни маълум қилинди

Ўзбекистоннинг дунё хайрия рейтингидаги ўрни маълум қилинди

Charities Аid Foundation халқаро хайрия ташкилоти томонидан тузиладиган йиллик Бутунжаҳон хайрия индексида Ўзбекистон 36-ўринни эгаллади.

Рейтинг тузувчилари маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон аҳолисининг (катта ёшдаги) 59 фоизи нотанишларга ёрдам берган, 58 фоизи пул маблағини хайрия қилган ва 18 фоизи хайрия тадбирларида кўнгилли сифатида иштирок этган. Умумий ҳисобда бу Ўзбекистонга рейтингда 45 балл келтирган.

Рейтингда Марказий Осиё давлатлари орасидан Тожикистон етакчи — 24-ўрин. Қирғизистон 34-ўринда, Қозоғистон эса 107-ўринда қайд этилган.

Индонезия қаторасига олтинчи йил рейтингда пешқадам бўлиб турибди. Украина бирданига 13 поғонага кўтарилиб, иккинчи ўринга чиққан. Рейтингнинг юқори ўнлигига Кения, Либерия, АҚШ, Мьянма, Кувайт, Канада, Нигерия ва Янги Зеландия ҳам кирган.

Энг қуйи поғоналарни Молдова, Россия, Мали, Грузия, Бангладеш, Мозамбик, Қозоғистон ва Ботсвана эгаллаган.

Ўзбекистон ушбу рейтингда 2014 йилда 28-ўринни, 2015 йилда 27-ўринни, 2016 йилда 11-ўринни, 2017 йилда 38-ўринни эгаллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг