Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг истиқболли раҳбарлари рейтинги эълон қилинди

Ўзбекистоннинг истиқболли раҳбарлари рейтинги эълон қилинди

Фото: «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда давлат идораларидаги Топ-40 истиқболли раҳбарлар рўйхатини шакллантирди. Унга 26 ёшдан 40 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш кадрлар киритилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшларга, шу жумладан, давлат бошқарувида ёш кадрларга ишонч билдирилмоқда. Экспертларнинг баҳолашига кўра, қатор вазирлик ва идораларда янгича фикр юритувчи кадрлар масъулиятли лавозимларга тайинланган.

Стратегик фикрлаш, юқори малака, ташаббускорлик, ўзгаришларга очиқлик ва кенг дунёқараш. Муваффақиятли бошқарувчиларни ушбу сифатлар билан таърифлаш мумкин. 

Ўтган йили «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳар йили 40 ёшгача бўлган Ўзбекистоннинг истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини тузган эди. Ва республиканинг прогрессив бошқарув кадрлари Топ-35 рўйхати шакллантирилганди.

Жорий йилда экспертлар томонидан 100 нафар номзодлар орасидан (ўтган йили 60 нафар) янгиланган рўйхат шакллантирилди. Бу гал улар орасидан 40 нафар номзод танланди. Бунда номзодларнинг ёши, маълумоти, касб йўли, жамоатчилик орасида танилганлик, уларнинг ислоҳотлар жараёнида иштирок этиш ва таъсир даражаси инобатга олинди.

Янги рейтингга биринчи марта киритилганлар:

  • Агзам Икрамов, Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари;
  • Акмалхон Ортиков, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Бекзот Мавлонов, Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари;
  • Бобур Абдиназаров, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари;
  • Ботир Зоҳидов, Марказий банк раиси биринчи ўринбосари — Бошқарув раиси;
  • Диана Байзакова, Халқаро арбитраж маркази директори;
  • Дилшод Саиджанов, Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
  • Дилнозахон Каттаханова, Ёшлар ишлари агентлиги директори ўринбосари;
  • Жамшид Урунов, Бизнес-омбудсман ўринбосари;
  • Илхом Норкулов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Олег Пекось, ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Олимжон Тўйчиев, инновацион ривожланиш вазири ўринбосари
  • Отабек Ҳасанов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари;
  • Рустам Каримжонов, халқ таълими вазири ўринбосари;
  • Сардор Кариев, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори;
  • Турсунбой Махкамов, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари;
  • Усман Шарифхаджаев, халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари;
  • Хилола Умарова, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослашган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори;
  • Фарход Ибрагимов, Тошкентдаги IT-парк директори;
  • Худаёр Мелиев, адлия вазири ўринбосари;
  • Шодиёр Маматқулов, мактабгача таълим вазири ўринбосари.  
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг