«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раисига янги ўринбосар тайинланди

2019 йил 24 июндан буён «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Алишер Сайфуллаевич Мустафоев лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси директори Рустам Чўлиевич Шеров «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Маълумот учун: Рустам Шеров 1978 йили Қашқадарё вилояти, Муборак туманида туғилган. У нефт ва газ соҳасидаги фаолиятини 2002 йилда «Муборакнефтгаз» УКда геологликдан бошлаган. «Ўзгеобурғунефтгазқазибчиқариш» АЖда турли лавозимларда, «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖда Бошқаруви раис лавозимида фаолият юритган.
Бошқарув раисининг қазиб чиқариш бўйича ўринбосари углеводородлар қазиб олишни кўпайтиришга, янги нефть ва газ иншоотларини фойдаланишга топширишни тезлаштиришга, жараёнларни интенсивлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва замонавий ривожланиш усулларига йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш ва амалга оширишга масъулдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter