«Ўзбекнефтгаз»: «Андижоннефт» АЖ томонидан «Кўчат экиш» акцияси ўтказилди

Бугунги кунда экологик муаммолар сабабли турли касалликлар кўпаяётгани ҳеч кимга сир эмас. Айниқса катта шаҳарларимизда дарахтларнинг асоссиз кесилиши доимо жамоатчилик танқидига сабаб бўлиб келган.
«Андижоннефт» АЖ воҳамизнинг янада кўркам ва гўзал бўлишини таъминлаш ҳамда аҳолининг экологик, табиатсеварлик ва турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 4 март куни «Кўчат экиш» акциясини ўтказиш бўйича ватанпарварлик ташаббусини кўрсатди.
Ушбу акция доирасида жамият томонидан 100 дона мевали ва 50 дона манзарали дарахтлар экилди.
Акция ташаббускорлари Республикамизнинг яшиллигига янада ҳисса қўшиш, барчани экология ва атроф-муҳитни асрашга чақирган ҳолда бу акцияни уюштирди.
Халқимизда азалдан кўчат экиб, боғ яратган инсонлар улуғланган. Баҳор эшик қоқаётган шу кунларда ҳар бир киши яратувчанликка ўзида иштиёқ сезади. Бу иштиёқ эса эртанги кунга замин тайёрлайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter