Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«ЎзЭОАВМА»нинг номи ўзгарди

«ЎзЭОАВМА»нинг номи ўзгарди

Бугун, 4 май куни «Hilton» меҳмонхонасида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА)нинг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

ЎзЭОАВМА республикадаги нодавлат телерадиоканаллар, кабел телевидениеси студияларини қамраб олган энг йирик нодавлат-нотижорат медиа ташкилоти ҳисобланади. Бугунги кунда ЎзЭОАВМА 18 та нодавлат телеканал, 19 та радиоканал, Ўзбекистон кабел телевидениесига аъзо бўлган 100 та электрон ОАВ (шундан 52 таси хорижий каналлар)ни ўз ичига олади.

Йиғилишда «ЎзЭОАВМА»нинг номи ўзгаргани маълум қилинди. Энди у Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси деб аталади.

Ушбу ассоциациянинг янги таркиби ҳам тайинланди. Унга кўра, Ассоциация Бошқаруви раисининг ўринбосари – Бош директор сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Аброржон Пўлатов, Ассоциация Бош директори биринчи ўринбосари Абдулазиз Абуталипов, Бош директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Аҳмедов, Бош директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари Нигора Хўжаева тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февраль ойи бошида Фирдавс Абдухолиқов ўрнига Шерзодхон Қудратхўжа ЎзЭОАВМА раиси этиб сайланганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг