Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

«UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2021 йил 27 декабрь куни «Ўзбекфильм» киноконцерни павильонида «UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021» ижтимоий медиа маҳсулотлар танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танлов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ЎзА, Миллий телерадиокомпания, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Танловдан кўзда тутилган мақсад ЭОАВМА ташаббуси билан қабул қилинган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» Миллий медиа дастуридаги лойиҳалар доирасида Ўзбекистоннинг янги ва ёрқин қиёфасини акс эттириш, миллий манфаатларимизга, томошабин ва тингловчилар эҳтиёжларига мос, воқеа-ҳодисаларни холис акс эттирувчи, ранг-баранг мавзуларни қамраб олган турли жанрларда долзарб мавзулардаги кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар, фильмлар, ижтимоий видео ва аудиороликлар тайёрлашга эътиборни кучайтириш ва журналистларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, бу йўлда веб-сайтлар ва блогерлар билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Танловда ЭОАВМА Экспертлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган энг яхши медиа лойиҳа, «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» давлат дастури белгиланган вазифалар ижроси жараёнларини ёритишга қаратилган энг яхши телерадиолойиҳалар; Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган энг яхши ижтимоий видео ва аудиороликлар, Миллий медиа дастури доирасида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда яратилган энг яхши медиа маҳсулотлар аниқланди. Шунингдек, йилнинг энг яхши ҳудудий телеканали, энг фаол тележурналист, энг яхши телебошловчи, йилнинг энг креатив кўрсатуви, йилнинг энг яхши радиоканали, энг фаол радиожурналист, йилнинг энг яхши матбуот хизмати, нг яхши интернет сайт, энг фаол блогер, энг ташаббускор ҳамкор ташкилот, Энг фаол хомий ва бошқа қатор номинациялар бўйича ҳам энг муносиб номзодлар кўриб чиқилди. Ўрганиш жараёнида экспертлар хулосасига кўра, 80 дан зиёд ижодкор ва жамоалар танлов ғолиби ва совриндори деб топилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда фаолият олиб бораётган нодавлат телерадиоканаллар фаолиятида ниҳоясига етиб бораётган 2021 йил сермаҳсул бўлгани, сермазмун воқеалари билан ёдда қолганига эътибор қаратишди. Хусусан, ҳудудий телерадиостанциялар йил сайин такомиллашиб бораётгани, улар эфирида ижтимоий аҳамиятга молик материаллар, жумладан, халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларга бағишланган медиа контентлар асосий ўрин тутаётганини қайд этишди. Бунда эса ЭОАВМА томонидан ўтказиб келинаётган турли медиафестивал ва танловлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тантанали маросимда «UZBEKISTAN MEDIA AWARD 2021» ижтимоий медиа маҳсулотлар танлови ғолиб ва совриндорлари эълон қилиниб, уларга диплом, статуэтка ва қимматли совғалар топширилди. Сўнгра бир пиёла чой устида санъаткорларнинг байрам дастурлари намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Парламент комиссияси аъзолари, республика ОАВ раҳбарлари ва етакчи ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари матбуот хизматлари вакиллари, нодавлат телерадиоканаллар директорлари ва бош муҳаррирлари, интернет сайтлар ҳодимлари ва блогерлар иштирок этдилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг