Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» аномал иссиқдан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» аномал иссиқдан огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ ҳарорат кутилмоқда.

Жорий йилнинг 25-29 июн кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати:

25-28 июнда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 42-44° гача;

25-29 июнда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45° гача;

26-29 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 40-42° гача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг