Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» яқин кунларда кутилаётган об-ҳавони эълон қилди

«Ўзгидромет» яқин кунларда кутилаётган об-ҳавони эълон қилди

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» келгуси 21-24 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Айтилишича, 22-24 март кунлари ҳаво ҳарорати жойларда бироз кўтарилади.

21 март куни Қорақалпоғистон, Хоразм ҳамда Навоий вилояти шимолида бироз қор ёғиши мумкин. Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда ҳам ёғингарчиликлар бор. Шу куни кечаси юқори баландликдаги циклон чекиниши ҳисобига, жойларда ҳаво ҳарорати -0 -3 даража совуқгача пасайиши мумкин.

22 март куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат водий вилоятлари бундан мустасно.

23 март куни мамлакатимизда бироз ҳароратнинг пасайиши кутилади. Республиканинг шимолий ҳудудларидан ташқари барча ҳудудларида ёғингарчилик бор.

24 март куни ҳаво ҳароратининг исиши кутилади. Жойларда ёғингарчилик кутилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг