Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт бозорларидан бирида яроқсиз гўшт аниқланди

Пойтахт бозорларидан бирида яроқсиз гўшт аниқланди

Тошкент шаҳрида сифатсиз гўшт ва сут маҳсулотларини аниқлаш бўйича рейдлар ўтказилган.

Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ҳамда санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари иштирок этишган.

Қайд этилишича, Яккасарой туманидаги деҳқон бозорларидан бирида ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирларда гўшт, сут маҳсулотлари, сабзавот ва меваларнинг истеъмолга яроқлилиги текширилди.

Ўтказилган тадбир давомида жами 24.5 кг йирик шохли мол гўшти ҳамда 25.5 кг истемолга яроқсиз товуқ гўшти маҳсулотлари аниқланди.

Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлари ветеринария санитария қоидаларига биноан утилизация қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг