Пойтахт ҳокимлиги мурожаат билан чиқди
Олмазор тумани, Келес йўли кўчасини кенгайтириш ва реконструксия қилиш ҳамда атрофини ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.
Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2023 йил 18 июлдаги фармойишига асосан, 19 июл соат 20:00 дан 30 август кунига қадар Келес йўли кўчасининг Норазтепа кўчаси билан кесишмасидан Узумбоғ кўчаси билан кесишмасигача бўлган оралиғи барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
Ҳайдовчилардан ноқулайликлар учун узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз, дейилади ҳокимлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter