Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳокимлиги «Ўрикзор» бозори фаолияти борасида изоҳ берди

Пойтахт ҳокимлиги «Ўрикзор» бозори фаолияти борасида изоҳ берди

Бир муддат олдин Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 27 июнидан «Ўрикзор» бозоридаги қурилиш маҳсулотлари бозори (савдо комплекси) аниқланган ёнғинга қарши камчиликлар ва қонунбузарликлар тўлиқ бартараф этилгунига қадар иш фаолияти вақтинча тўхтатилгани айтилган эди.

Мазкур хабарлар фонида аҳоли орасида мазкур бозорнинг ёпилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Пойтахт ҳокимлиги мазкур хабарларга муносабат билдириб, бозорнинг ёпилмаслигини маълум қилди.

«Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ ҳеч қандай қурилиш ёки қайта қуриш ишлари муносабати билан ёпилмайди. Мажмуа ҳудудидаги барча обектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда.

Унинг тугатилиши, бузилиши, реконструкция қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», – дейилади муносабатда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг