Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт прокурорининг «қақажон» ёрдамчиси тақдирланди

Пойтахт прокурорининг «қақажон» ёрдамчиси тақдирланди

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, жамиятимизда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этиб, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида шу йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан «Меҳр ва саховат» кўкрак нишони таъсис этилганди. Давлат раҳбарининг мазкур ҳамда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги (2020 йил 26 август) фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси махсус қарор қилиб қилиб, унда «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.

Шу кунларда жойларда «Меҳр-саховат» кўкрак нишонининг илк соҳиб ва соҳибаларини тақдирлаш тадбирлари ихчам тарзда ўтказилмоқда. Шундай тадбир Тошкент шаҳар прокуратурасида ҳам бўлиб ўтди. Унда пойтахт ва унинг таркибидаги туманлар прокуратура органларининг шундай эътирофга муносиб кўрилган 15 нафар ходимига омонатлар топширилди. Эътиборлиси, тақдирланганлар орасида бир нафар аёл — Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси Севара Саиджонова ҳам бор.

Адлия маслаҳатчиси (подполковник) Севара Саиджонова журналистлар ўртасида ушлаган жойини узадиган, фидойи, лутфга сахийлиги ва латофати билан «қақажон» номи билан тилга тушган прокуратура ходимаси ҳисобланади.

Барчага муборак бўлсин!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг