Тошкентда 7 тонналик сумалак тайёрланмоқда
Тошкентдаги Central Park боғида оғирлиги 7 тоннани ташкил этувчи рекорд қийматдаги байрамона таом – сумалак тайёрланмоқда.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳамда Cоcа-Cола компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Анъанавий таомни тайёрлаш учун 1,25 тонна буғдой ва 4 тонна ундан фойдаланилди. Таомни тайёрлаш жараёнида 80 ошпаз иштирок этмоқда.
Миллий таом хайрия мақсадида тайёрланмоқда – 30 март куни тайёр овқат Меҳрибонлик уйлари, шунингдек пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига тарқатилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter