Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Права» бўйича тезкор рейдлар ўтказилмоқда

«Права» бўйича тезкор рейдлар ўтказилмоқда

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги   Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро А.А. юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида фуқаро Э.М.га ўқиш ва имтиҳонга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Р. фуқаро С.А.ни танишлари  ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши ҳамда имтиҳонлардан ўтиш жараёнида енгиллик қилиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро С.А. фуқаро Ш.О.га танишлари ёрдамида «В.С» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар  ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг