Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент «Алоқабанк» Бошқаруви раисини юксак унвон билан тақдирлади

Президент «Алоқабанк» Бошқаруви раисини юксак унвон билан тақдирлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «К.Н.Ирисбековага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида»ги Фармонни имзолади.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, бугун Бош вазир Абдулла Арипов ва Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент номидан «Алоқабанк» Бошқаруви раисига фахрий унвонни топширишди.

Ушбу юксак унвон «Алоқабанк» Бошқаруви раиси Каммуна Наринбаевна Ирисбековага мамлакат иқтисодий қудратини юксалтиришдаги кўп йиллик самарали меҳнати, юртимизда банк тизимини халқаро стандартларга мос равишда ривожлантириш, соҳада чуқур билим ва юқори малакага эга бўлган профессионал кадрларни тайёрлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан топширилгани қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг