Президент бир гуруҳ ёшларни давлат мукофотлари билан тақдирлади
30 июн – Ёшлар куни муносабати билан Президентнинг фармони ва қарори қабул қилиниб, турли соҳаларда юксак натижаларга эришган бир гуруҳ фаол ёшлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Президент фармонига мувофиқ, илм-фан, таълим, тиббиёт, тадбиркорлик, спорт, санъат, давлат хизмати ва бошқа соҳаларда муносиб ютуқларга эришиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшаётган 20 нафар ёш «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Президент қарори билан мамлакат тараққиёти, илм-фан, таълим, маданият, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида алоҳида фаоллик кўрсатган 28 нафар иқтидорли йигит «Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлди.
Қарорга мувофиқ, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти ҳам берилади.
Давлат мукофотлари ҳар йили Ёшлар куни муносабати билан мамлакат равнақига муносиб ҳисса қўшаётган, иқтидор ва ташаббуси билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ёшларни муносиб рағбатлантириш мақсадида топширилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter