Президент ДХХ кунини белгилаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қонунга мувофиқ, 5 апрель — Давлат хавфсизлик хизмати куни этиб белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 6 сентябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2018 йил 27 сентябрда маъқулланган эди.
Мазкур қонун расмий эълон қилинган кун, 3 октябрдан эътиборан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter