Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент ҳузуридаги агентликка янги вазифалар юкланди

Президент ҳузуридаги агентликка янги вазифалар юкланди

Президент томонидан 08.11.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-190-сон Фармон имзоланди.

Ҳужжатга мувофиқ, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

  • жамоатчилик, етакчи хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчиларни кенг жалб қилган ҳолда аҳолини ташвишга солаётган масалалар ва муаммоларга ечим топиш ҳамда ижтимоий соҳа, иқдисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни трансформация қилиш бўйича истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш;
  • ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларда хориж мамлакатларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва илгари сурилаётган ташаббусларни (шу жумладан, хорижий давлатлар раҳбарларининг чиқишлари ва нутқларини) ўрганишни ташкил қилиш, мамлакатимиздаги ишларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда уларни Ўзбекистон шароитида имплементация қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг тавсияларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, мақбул ташаббусларни имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш юзасидан республиканинг илмий ташкилотлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.

Қуйидаги давлат ва жамоат ташкилотлари Агентлик билан фаол ҳамкорликни амалга оширишади:

  • Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
  • Адлия вазирлиги;
  • Статистика агентлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегия ва минтақалараро тадқиқотлар институти;
  • «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати;
  • «Тараққиёт стратегияси» маркази;
  • «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази;
  • «Ватандошлар» жамоат фонди».

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.11.2023 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг