Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Самарқандга ташрифини зиёратдан бошлади (фото)

Президент Самарқандга ташрифини зиёратдан бошлади (фото)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясида иштирок этиш учун 16 октябрь куни Самарқанд вилоятига борди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. 

Мажмуа ҳозирги кунда янгидан барпо этилмоқда. Бу ердаги қурилиш-пардозлаш ишлари кўздан кечирилди.

Ташриф чоғида Президентимиз ЮНВТОнинг бош саммити очилишида нутқ сўзлайди. Ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказиш ҳамда туризм кўргазмаси билан танишиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг