Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими нима сабабдан ишдан кетганини айтди

Президент Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими нима сабабдан ишдан кетганини айтди

Архив фото.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашида иштирок этмоқда. Давлат раҳбари йиғилиш давомида вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ишдан кетиши сабабларига тўхталиб ўтди.

— Рустам Холматов янги давр талабларига мос ҳоким бўла олмаслигини ўзи тан олди ва ишдан олишимизни сўради. «Биз пахта ва ғалла ичида юраверган эканмиз. Аммо ҳозирги талаб бошқача бўляпти, сиз биринчи навбатда одамларни рози қилишни талаб қиляпсиз. Ишимни уддалай олмас эканман», — деди Холматов ва ўз ихтиёри билан ариза ёзиб, ишдан олишимизни сўради. Ҳозир унга бошқа вазифа берганмиз.

Холматов мардлик қилиб ишдан кетди. Аммо шу вақтгача бошқа бирор туман ёки шаҳар ҳокими келиб, ишини уддалай олмаётганини тан олмади. Бошқа ҳеч ким ариза ёзмади.

Энди пахта ва ғалла деб юрадиган вақтлар ўтди. Агар кластерлар ишини тўғри йўлга қўя олсак, ҳокимлар далада юришига ҳожат қолмайди. Ўз ҳудудидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар билан шуғуллансин, одамларни рози қилишни ўйласин.

Бир вақтлар пахта экмаган жойимиз фақат уйларнинг томи қолганди, — деди Президент.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг