Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланиши мумкин

Қабристонларда қабрлар атрофини тўсиқлар билан ўраш тақиқланиши мумкин

Ҳукуматнинг 2011 йил 4 апрелдаги 101-сон қарори билан тасдиқланган Дафн этиш жойларини сақлаш, улардан фойдаланиш ва қабр усти ёдгорликларини ўрнатиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда.

Унга кўра, ушбу низомнинг 13-банди йигирманчи хатбоши билан тўлдирилади.

Яъни, мазкур ҳужжат лойиҳаси амалиётга татбиқ этилган тақдирда ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари ва қабристонларнинг маъмурияти «профилактика инспекторлари билан биргаликда қабрлар атрофини металл ва бошқа тўсиқлар (ўсимликлардан иборат яшил тўсиқлардан ташқари) билан ўраб олинишининг олдини олиш ҳамда аниқланган ушбу ҳолатларни дарҳол бартараф этиш, шунингдек, қўшни қабрлар ҳудудларини ва бўш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига йўл қўймаслик чораларини кўради».

Шунингдек, ушбу низомнинг 15-бандига киритилаётган ўзгартиришга кўра, «янги қабристонларни барпо этиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ер тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисида қабул қилинган қарорига асосан туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан амалга оширилади».

Бундан ташқари Ҳукуматнинг мазкур қарори лойиҳасига кўра, 36-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Дафн этишга рухсатни қабристон мудири (назоратчиси) фақат тиббиёт муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган ўлим ҳақидаги маълумотнома ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари томонидан берилган, ўлим тўғрисида белгиланган шаклдаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилганидан кейингина беради».

Лойиҳа Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги «Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарори ижросини таъминлашда вужудга келаётган муаммоларни бартараф этишга хизмат қилиши таъкидланмоқда. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг