Қаллобликда айбланиб қамалган йигит Ёшлар Иттифоқи кафиллиги туфайли озод қилинди
Навоий вилоятида яшовчи, 1993 йилда туғилган Ф.С. одамларни чув тушириш орқали даромад кўрмоқчи бўлди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Ёш йигит устидан жиноят иши қўзғатилди. Иш очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Навоий вилояти кенгаши Ф.С.нинг таржимаи ҳоли, қандай муҳитда тарбиялангани, яқинлари кимлиги, оиласининг маҳалла-кўйда қандай мавқега эга эканини обдон ўрганиб, чин кўнгилдан пушаймон бўлгани ва Ёшлар Иттифоқи кафиллигида озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб, судга мурожаат қилди. Натижада суд Иттифоқнинг мурожаатини қаноатлантирди. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи расмий нашри маълум қилди.
Натижада судланувчи суд залидан озод қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter