Қарши – Тошкент: «Афросиёб» тезюрар поезди ўз вақтидан 3 соат кечикиб келади

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, бугун, 6 декабр куни 759-сонли Қарши – Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди, техник сабабларга кўра, Тошкент шаҳрига ўз вақтидан 3 соат кечикиб келади.
Компания келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраб, чипталар суммаси тўлиқ қийматда қайтариб берилишини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter