Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қаршида истеъмолчидан гаровга олинган тиллалар қайтариб олиб берилди

Қаршида истеъмолчидан гаровга олинган тиллалар қайтариб олиб берилди

Фото:«Zamin.uz»

Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Бешкент шаҳрида  яшовчи фуқаро Сарвиноз Садирова ариза билан мурожаат қилган.

Унга кўра, шу йилнинг 28 февраль куни Қарши шаҳрида жойлашган «Алп техно сервис» хусусий корхонасига қарашли савдо дўкони билан «Roison» русумли телевизорни 7 130 000 сўмга олти ой муддатга сотиб олиш ҳақида шартнома тузганлиги, бошланғич тўлов сифатида 3 026 000 сўм тўлаганлиги, сотувчи томонидан эса ўзига тегишли бўлган 10,44 грамм тилла буюмлар гаров тариқасида ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмасдан олиб қолинганлигини маълум қилган.

С.Садированинг билдирилишича, сотиб олинган телевизор бир кун ҳам ишламаган. Сотувчи эса телевизорни алмаштириш ёки шартномани бекор қилиб тўланган тўлов ва гаровга олинган тилла буюмларни қайтаришни рад этиб, истеъмолчига сервис марказига мурожаат қилиши мумкинлигини айтган. Сервис маркази ҳам телевизордаги носозликни тузатиб бера олмаган.

С.Садированинг мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, носоз телевизор сотувчига қайтарилди, бошланғич тўлов сифатида тўланган 3 026 000 сўм ва гаров сифатида олинган олтинлар эса истеъмолчига берилди.

Б.Эшқувватов,
ҳудудий бирлашма раиси ўринбосари

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг