Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарё вилояти прокурори мансабдор шахсларни огоҳлантирди

Қашқадарё вилояти прокурори мансабдор шахсларни огоҳлантирди

Қашқадарё прокурори С.И.Самадов вилоят аҳолисига мурожаат билан чиқди ва мансабдор шахсларга ҳам огоҳлантириш йўллади. Мурожаат пахта-йиғим терими билан боғлиқ. 

«Вилоятда 6 199 та фермер хўжаликлари ва 18 та пахта тўқимачилик кластерлари томонидан 136 минг гектар ер майдонида етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсуми бошланмоқда.

Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатлар натижаси ўлароқ мамлакатимиз халқаро ҳамжамият олдида ўз зиммасига мажбурий меҳнатга ва айниқса болалар меҳнатига йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларига собит қолмоқда.

Таъкидлаш жоизки, қонунларимизда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли ва болалар меҳнати тақиқланган бўлиб, бунинг учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари мустаҳкамланган.

Хусусан, 18 ёшга етмаган шахс меҳнатидан унинг соғлигига ва хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган ишларда фойдаланиш 6 млн. сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади», дейилади мурожаатда.

Вилоят прокурори меҳнатга бирор - бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун 30 млн. сўмгача миқдорда жарима белгилангани ҳам эслатиб ўтган. 

«Агарда бундай мажбурлаш вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилиб, 60 млн. сўмгача жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу қонун талабларидан келиб чиқиб, ҳокимлик идоралари, барча қишлоқ хўжалиги, халқ таълими ва соғлиқни сақлашсоҳаси, давлат идоралари, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона ва ташкилотлар мансабдор шахсларини қўл остидаги шахсларни мажбурий меҳнатга жалб этганлик ёхуд болалар меҳнатига йўл қўйганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантираман», дея таъкидланади прокурор мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, ихтиёрий равишда пахта теримига ёлланганлар учун қўлда терилган 1 килограмм пахта учун 1-теримда 1500 сўмдан, 2-теримда эса 1800 сўмдан кам бўлмаган миқдорда меҳнат ҳақи тўлаш белгиланган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг