Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

ДХХ Қашқадарёда 2 нафар ҳоким ёрдамчисини қамоққа олди.

Маълум қилинишича, Яккабоғ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс ўзи норасмий раҳбарлик қилувчи 2 та МЧЖга қурилиш материаллари сотиб олиш бўйича банкдан ажратилган 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини бошқалар билан жиноий тил бириктириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати ДХХ томонидан аниқланди.

Яна бир ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс маҳаллий фуқаро фойдаланиб келаётган 5 гектар ер майдони аукцион савдоларига чиқиб кетганидан хабардор бўлиб, унга ушбу ер майдонининг 50 сотихини қолдириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг