Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда мораторийга қарамасдан кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташланди

Қашқадарёда мораторийга қарамасдан кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташланди

Фото: Кушербаевга мурожаат.

Қашқадарё вилояти, Китоб тумани марказида кўп йиллик чинор дарахтлари кесиб ташланди. Маълумотларга кўра, ушбу кесишга вилоят Экология бошқармаси рухсат берган. 

Дарахтлар кесилиши ижтимоий тармоқларда норозиликларга сабаб бўлди. Норозиликлар ортидан Китоб тумани ҳокимлиги вазият юзасидан изоҳ бериб ўтди. 

«Китоб тумани ҳокимининг 2019 йилдаги қарорига асосан, туман ҳудудидаги  4Р-23Л автомобиль йўлининг 0-5 км қисмида тўла таъмирлаш ишлари олиб бориш жараёнида йўл қурилиши минтақасига тушган кўп йиллик дарахтларни кесишга рухсат берилган.

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси ва вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўртасида 2019 йилда расмийлаштирилган ҳисоб фактурага асосан салкам 250 миллион сўм тўлаб берилиши назарда тутилган ва ушбу маблағлар тўлаб берилган», дейилади ҳокимлик муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини  трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинганди. Унга кўра, Ўзбекистонда дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қўйилган мораторий талабларини бузганлик учун маъмурий жарималар миқдори 5 бараварга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг