Қашқадарёда терилмаган пахта борлиги маълум қилинди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида салкам 20 гектар ер майдонидаги пахта терилмай қолиб кетгани айтилган хабарлар тарқалди. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, хабарларда айтилган пахта далалари Миришкор туманининг Амир Темур ҳудудида жойлашган «EMG Inter Investment» хорижий корхонасига тегишли.
«Хорижий корхона томонидан 2022 йил 30 декабрь кунига қадар ҳам далаларда пахта терими амалга оширилган. Байрам кунлари муносабати билан теримни ташкил этиш имконияти бўлмаган. Шунингдек, хорижий корхона пахта етиштиришда ўз илмий қарашларига асосланиб иш юритади. Даладаги пахта 4 январь кунидан бошлаб, терим ишлари давом эттирилишини «EMG Inter Investment» хорижий корхонаси иш юритувчиси маълум қилди», дейилади муносабатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter