Қашқадарёдаги нохуш ҳолат фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилган.
Унда фуқаролар З.Н., С.И ва бошқалар ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 274 литр қўлбола ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter