Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда 43 млн сўмдан ошиқ жаримани тўламай юрган ҳайдовчи ушланди

Қашқадарёда 43 млн сўмдан ошиқ жаримани тўламай юрган ҳайдовчи ушланди

Фото: Қашқадарё ЙҲХББ.

Қашқадарё вилоятида 74 маротаба қоидабузарлик содир этган қарздор фуқаронинг қидирувдаги автомобили ушланди

Бюро органлари ҳамда ЙҲХБ томонидан ўтказилган "Auto Con" тадбирлари доирасида 74 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жами 43,4 миллион сўм қарздорликни тўламаган фуқаро А.У.га тегишли, қидирувда бўлган "Lacetti" русумли автотранспорт воситаси топилди.

Мазкур транспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.

"Ҳурматли фуқаролар! Қонунбузарликларга қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида бундай тадбирлар доимий равишда ўтказиб борилади", дейилади Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хизмати хабарида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг