Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қирғизистон ҳукумати Сирдарёга инсонпарварлик ёрдами юборди

Қирғизистон ҳукумати Сирдарёга инсонпарварлик ёрдами юборди

Сирдарё вилоятига Қирғизистон элчисининг маслаҳатчиси Гуплан Жумалиев етакчилигидаги делегация инсонпарварлик ёрдамини олиб келди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур делегацияни Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Д.Мадримов, вилоят прокурори Р.Машарипов ҳамда вилоят нуронийлари Гулистон шаҳрида кутиб олишди.   

Қирғиз халқи томонидан 3 та юк машинасида 20 тонна макарон, 20 тонна гуруч, 10 тонна ўсимлик ёғи, 10 тонна шакар, 5 тонна сув, 10 тонна картошка олиб келинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг