Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қиш совуғидан дарак борми? «Ўзгидромет» ҳафта маълумотини берди

Қиш совуғидан дарак борми? «Ўзгидромет» ҳафта маълумотини берди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 9-12 январь кунларига  об-ҳаво прогнози тақдим этилди.

9-10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда. Ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кўтарилади.

9 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-15° илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси 5-8° илиққача, кундузи 15-18° илиққача, жанубий ҳудудларда 20° илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб республика бўйича туман тушади.

11 январда мамлакатимиз ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқни ташкил этади, шимолда кечаси 3-8° совуққача, кундузи 0-5° илиққача пасаяди.

Пойтахтимизда 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий йўналишдаги шамол 3-8 м/с тезликда эсади. 9 январда кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат 9 январда кечаси 0-2° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлади, 10 январда ҳарорат кечаси 5-7° илиққача, кундузи 16-18° илиққача кўтарилиши кутилмоқда.

11 январда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундузи 10-12° илиқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг