Қийноқ ҳолатларини аниқлаш тизими такомиллаштирилади — Президент қарори лойиҳасида нималар акс этган?
Инсон ҳуқуқлари муаммоси бугунги кунда инсоният олдида тураётган энг долзарб муаммолардан биридир. Айнан инсон ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси билан давлатнинг демократик ривожланганлик даражаси ўлчанади, инсон ҳуқуқлари муайян бир мамлакатда демократик-ҳуқуқий давлат барпо этиш сиёсатининг ўзига хос барометри ҳисобланади.
Шу муносабат билан куни кеча Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар беради Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати.
Қайд этиш лозимки, мазкур лойиҳа «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури”нинг 23-бандида белгиланган эди.
«Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш» бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа жамоатчилик муҳокамаси учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилиб халқимиз муҳокамасидан ўтказди.
Эътибор бериладиган жиҳатлардан бири қийноқнинг олдини олиш фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича «Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларнинг ягона реестри» электрон тизимини юритиш йўлга қўйилади. Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар телефон орқали, шу жумладан, видеоконференцалоқа режимидан фойдаланган ҳолда мурожаат қилиши мумкин бўлган Омбудсманнинг «call-маркази» (мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази) ҳамда веб-сайтида махсус рукн ташкил қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларининг янги таҳрирдаги лойиҳалари ишлаб чиқилади. Унда қийноқнинг олдини олиш тартиби, қийноқдан жабрланган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, қийноқ жиноятини содир этган шахсларга нисбатан шартли ҳукм қилиш, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, жазони енгилроғи билан алмаштириш, жавобгарликка тортиш муддатининг ўтганлиги, амнистия институтларининг қўлланилмаслиги назарда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter