Қўқондаги корхонада аммиак сизиб чиқиши содир бўлди

Қўқондаги корхонада суюқ аммиак ёрилиш оқибатида ташқарига сизиб чиқди.
Қўқон шаҳридаги ""Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals" корхонаси маъмуриятининг берган маълуотларига кўра суюқ аммиак моддасини вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10% аммиак завод ҳудудига сизиб чиққан.
Шу муносабат билан воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ИИБ, ФВВ ҳодимлари етиб борган.
"Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилган. 10 яқин инсон Тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Айни дамда заводга олиб борадиган йўллар ёпилиб фуқаролар хавфсизлиги таъминланган. Барча куч ва техник воситалар фавқулодда ҳолатни бартараф этди", дейилади вилоят Миллий гвардиясининг Xabar.uz'га берган маълумотида.
Ҳозирча вазият юзасидан бошқа изоҳ йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter