Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўқонда банк мансабдорларига нисбатан «иш» очилди

Қўқонда банк мансабдорларига нисбатан «иш» очилди

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, АТ «Халқ банки» Қўқон универсал банк хизматлари маркази мансабдор шахслари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Хусусан, марказнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқалар олдиндан тил бириктириб, банк дастурий таъминоти «IABS»даги марказнинг икки нафар ходимига бириктирилган логин ва парол орқали 68 нафар фуқароларнинг хабарисиз ва иштирокисиз уларнинг номига банк карталарини очиб, банк карталарида ҳаракатсиз турган 104 млн сўм моддий ёрдам ва нафақа пулларини банкоматлар орқали нақдлаштирилиб, ўзлаштириб юборилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг