Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистонда 50 минг оилага 400 минг сўмдан пул берилади

Қорақалпоғистонда 50 минг оилага 400 минг сўмдан пул берилади

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 15–16 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича мазкур ҳудуддаги кам таъминланган оилаларни қиш мавсумида янада қўллаб-қувватлаш борасида берган топшириқлари асосида Ҳукумат фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берли.

Фармойишга кўра, 2018 йил декабрь ойида Қорақалпоғистон Республикасида яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган 50 минг оилага кўмир харид қилиш ва уларга қиш мавсумига тайёргарлик кўриш тадбирлари учун моддий ёрдам тариқасида 400 минг сўмдан бир марталик тўловлар ажратилади.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 20 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Ушбу маблағлар биринчи навбатда ижтимоий нафақа олувчиларга, ёлғиз пенсионерларга ҳамда Қўнғирот, Мўйноқ, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таминланган оилаларга ажратилиши назарда тутилган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг