Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўрқманг ва бой бўлинг: оптимизмнинг сири нимада?

Қўрқманг ва бой бўлинг: оптимизмнинг сири нимада?

Оптимизм, бу – тафаккур, одатнинг ўзига хос турларидан бири. Сиз уни ўзингизда кўпайтирсангиз, муваффақиятга эришишга бўлган имкониятингизни маълум даражада оширасиз. Акс ҳолда эса ўзингизни умидсизлик чоҳига гирифтор этасиз.

Оптимизм ─ яхши феъл-атворнинг зарурий белгиларидан бири. Аммо унинг манбалари инсоннинг юмор хислати, қўрқувни бартараф этиш, қониқишни ҳис этиш қобилиятлари, тажрибага асосланган тафаккури, мослашувчанлиги, ғайрат, завқ-шавқ ва қатъияти каби фазилатларига кўпроқ бориб тақалади.

Сиз ўзингиз билан рўй бериши эҳтимол тутилган нохушликлардан безовта бўлиб ўтириш ўрнига эртага, келгуси ҳафта, келгуси ой ёки келгуси йилда юз берадиган ёқимли воқеа-ҳодисаларни бирма-бир санаш учун бир кун ва бир дақиқани ажратинг. Улар борасида фикр юритар экансиз, кутилмаганда рўй берганда нима қилиш кераклиги ҳақида режа тузаётганингизни пайқаб қоласиз. Сиз шундай ҳаракат қилиш асносида ўзингизда оптимизм одатини ишлаб чиқа бошлайсиз.

Машҳур лидерлар ёки муваффақият қозонган кишилар орасида ҳеч қачон умидсиз (пессимист) одам бўлмаган. Ҳақиқий пешқадам инсон ўзининг издошларига тушкунлик ҳамда мағлубиятдан бошқа нарсани ваъда берармиди? Ҳатто фуқаролар урушининг энг оғир кунларида ҳам бир-бирига қарши курашаётган икки томон лидерлари ─ Линкольн ва Ли яхши кунлар келишига ишониб, оптимизм билан яшаганлар.

Буюк Турғунлик йилларининг энг ташвишли даврида Франклин Д.Рузвельтнинг табиатан оптимизми Америка халқини янги умидлар сари руҳлантирган эди. Ҳатто энг жирканч қилмишлари билан ном чиқарган лидерлар ─ Гитлер, Сталин, Муссолини ва Мао ўз издошларини «Эртага бутун дунё бизники бўлади», «Занжирингиздан ҳеч нарсани йўқотмайсиз», «Янгиланаётган Осиё» шиорлари остида тўплаган эдилар.

Эҳтимол, сиз, энг яхши ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий тизимда яшовчилар, ана шу лидерлардан ўзингизни кам даражада оптимист ҳисобламасангиз керак?

Ёдингизда бўлсин, инсоний муносабатларда ўхшаш нарсалар ўхшашини ўзига тортади ва бу моддий дунёда мавжуд бўлган қоидага боғлиқ эмас. Оптимист оптимистга қовушиб кетади, худди шундай муваффақият ҳам ўзига кўпроқ муваффақиятни тортади. Аммо пессимистлар омадсизлик ёки бахтсизликни бир оғиз сўзсиз ёки улар томонидан ҳаракат қилиб, ўзига тортади, бунда бекаму кўст магнит бўлиб, уларга салбий тафакур хизмат қилади.

Оптимизм, ўз-ўзидан, муваффақиятнинг ҳар хиллиги демакдир. Шундай қилиб, унинг яхлитлиги сизда соғлом ақл, хотиржам заковат борлигини ва сизнинг ўз-ўзингиз билан рози бўлиб яшаётганингизни англатади.

Агар омади чопган бой-бадавлат кишининг онги доимий пессимизм билан зарарланган бўлса, у хасталниб қолиши мумкин.

Оптимизм онгнинг ҳолати эмас. Сиз ўзингизни тақдир ҳукмига ташлайсиз, келажак ўзи тўғрисида ғамхўрлик қилишини таъкидлаб, кўзлари чарақлайди. Ҳаётга бундай муносабатда бўлиш фақат аҳмоқ кишиларга хосдир. Бундан фарқ қилган оптимизм қатъий ишонч бўлиб, сиз воқеа-ҳодисаларга тегишли йўналиш беришингиз мумкин. Сиз соғлом фикр юритишлар асосида воқеалар истиқболлари ҳамда режалари хусусида ўйлайсиз.

1928 йилда Америкада катта шов-шув кўтарилганди, сохта оптимистлар чиқиб қолди. Улар бир кун келиб пуфак ёрилиб кетиши мумкинлигига ишонмадилар. Узоқни кўзлаган «пессимистлар» устидан кулишди. Бу тоифа пессимистлар огоҳлантириб, авж олган инфляция ва олиб-сотарликнинг кучайишидан халқнинг хавфли йўлда турганини таъкидлаган эдилар.

Шов-шув тугагандан кейин «оптимистлар» ютқазишди. Уларнинг кўпчилигида мағлубият мағзидаги ғалабанинг ўсишини топишда ирода кучи етишмади, ана шундай вазиятда ўзларини ҳақиқий пессимист сифатида кўрсатдилар. Ким қўрқмай олдинга қараган бўлса, кўтарила олди. Масалан, омбордаги захира асбоб-ускуналарни улардан қутулиш учун сотиб юбориш каби ҳаракатлар ёрдамида ўзларини ҳақиқий оптимистлар каби тутдилар.

Сиз ҳам ана шундай оптимистга айланишингиз мумкин. Келажак билан юзма-юз бўлишни ўрганинг. Уни таҳлил қилинг. Барча омилларни ҳушёр ҳолда баҳоланг. Ўзингизга керакли йўналишда воқеа-ҳодисаларни буриш учун хатти-ҳаракатларингиз йўналишини белгилаб олинг. Ана шунда келажакда сизни қўрқувга соладиган ҳеч нима йўқлигига амин бўласиз.

Хуллас, қўрқманг ва бой-бадавлат бўлинг. Табассум ва умид қилиб яшанг!

(Наполеон Хилл китобидан)

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг