Қўшимча дам олиш кунлари тўғрисидаги фармон лойиҳаси эълон қилинди

2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатда 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунларини белгилаш таклиф этилмоқда:
- 2 сентябрь — пайшанба;
- 3 сентябрь — жума.
Шунингдек, 2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба, 22 март — душанба кунига кўчириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 2021 йил 2 январь — шанба, 4 сентябрь — шанба ва 22 март — душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни деб ҳисоблаш таклиф этилган.
Лойиҳада белгиланишича, бюджет ташкилотларида қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади. Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Фармон лойиҳаси муҳокамаси 28 октябргача давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter